“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ўзи бирга ишлаган мураббийларга баҳо берди.
“Мен Гвардиола ва Луис Энрике билан бирга ишлаган дамларимни ёрқин хотиралар билан эслайман. Гвардиола, албатта, энг кучли мураббийлар рўйхатида туради. Луис Энрике ҳам юқори даражадаги мураббий. Мен учун энг яхши мураббий ким? Бу — Франк Райкард. Мен Райкарддан менга ўйнаш ва ҳозирги даражага чиқиш имконини бергани учун миннатдорман. Айнан унинг даврида мен асосий жамоа сафида майдонга туша бошлаганман. Райкард мени хотиржам бўлишга ўргатган”, деди Месси.