Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Месси ва Роналду қила олмаган ишларни қилган!" — Фердинанд Неймарни ҳимоя қилди

"Месси ва Роналду қила олмаган ишларни қилган!" — Фердинанд Неймарни ҳимоя қилди

"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд Уэйн Рунининг Неймар ҳақидаги танқидий фикрларига қўшилмаслигини билдирди.

Аввалроқ Руни бразилиялик юлдузни ҳеч қачон топ-даражадаги ўйинчи бўлмаган деб атаган эди. Фердинанд эса ўз подкастида бунга эътироз билдирди. "Неймар дунёдаги бошқа ҳеч бир футболчи қила олмайдиган ишларни бажарарди. Мен ҳатто Месси ва Роналдуни назарда тутяпман — у шундай нарсаларга қодир эдики, улар буни такрорлай олишмасди", — деди Рио.

"Унинг фаолиятида шундай давр бўлганки, унга қараб: "Мана, тахт вориси!" деб ўйлардингиз. Айниқса, "Барселона"даги фаолиятининг маълум бир босқичида у бунга жуда яқин келган эди", — дея қўшимча қилди собиқ ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, Неймар "Барселона" сафида Месси ва Суарес билан биргаликда афсонавий "MSN" триосини ташкил этган эди.

Киритилди: Бугун 12:21. Ўқилди: 281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!