Хабарингиз бор, Барселона Испания чемпионати навбатдаги турида Эспаньол билан куч синашди. Каталония клуби Лионель Мессининг иккита голи эвазига навбатдаги уч очкони қўлга киритди.
Месси ўйин қаҳрамонига айланди, аммо рақиб жамоанинг 20 ёшли футболчиси Педроса айнан Месси туфайли жамоаси мухлисларининг нафратига йўлиқди. Улар ижтимоий тармоқларда Эспаньол футболчисини қаттиқ ҳақоратилишди ва жамоадан кетишини талаб қилишди. Бунга эса 20 ёшли футболчи ва Месси ўртасидаги қуйидаги воқеа сабаб бўлди.