Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Месси Роналдуга мурожаат қилди

Месси Роналдуга мурожаат қилди

"Барcелона" ва Аргентина миллий терма жамоаси сардори Лионель Месси ҳозирда Туриннинг "Ювентус" клубида ўйнаётган "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду билан рақобатини ёдга олди, деб хабар берди “DAZN”.

Мессининг сўзларига кўра, ушбу рақобат у учун махсус дуэл бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда ва шундай бўлиб қолаверади. Футболчининг айтишича, мусобақа кўп йиллардан буён давом этиб келмоқда ва узоқ вақт давомида маълум даражани сақлаб қолиш осон эмас.

«Мен ва Криштиану ўртасидаги дуэл шахсий даражада жуда яхши ўтди, менимча, бу одамларга ҳам ёқди. Нафақат "Реал" ва "Барселона", балки бутун дунёдаги барча футбол мухлислари ажойиб томошани маза қилиб кўришди. Энди эса буларнинг барчаси ўтмишда қолди. Энди бизга янги чақириқлар керак. Умид қиламанки, Криштиану тез орада коронавирусдан даволанади», - деди аргентиналик.

Киритилди: 20:49 23.10.2020. Ўқилди: 4919 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!