Бугун 23 июль, 2019 йил, сешанба

O'ZB

Месси: "Коррупция ва ҳакамлар Аргентинанинг финалга чиқишига йўл бермадилар"

Месси: "Коррупция ва ҳакамлар Аргентинанинг финалга чиқишига йўл бермадилар"

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси нима учун Америка кубоги-2019 бронза медаллари топшириш маросимига чиқмаганини тушунтирди.

"Биз коррупция ва ҳурматсизликнинг бир қисми бўлиб қолмаслигимиз учун медаль олишга чиқмадим. Биз кўпроғига лойиқ эдик, аммо бизнинг финалга йўл олишимизга йўл бермадилар.

Коррупция ва ҳакамлар одамларни завқдан маҳрум қилдилар. Футбол бузилди. Коррупция ва ҳакамлар бизнинг финалга чиқишимизга тўсқинлик қилдилар. Ҳақиқатни айтиш керак.

Бразилия Америка кубогини ютадими? Бунга шубҳа йўқ. Афсуски, ҳаммаси Бразилия учун тузилган деб ўйлайман.

Умид қиламанки, ҳакамлар ва VAR ҳеч нарсага таъсир қилмайдилар ва Перу рақобат ҳосил қила олади, у бунга муносиб. Аммо кўриб турибманки, жуда қийин бўлади", - дейди Месси.

Manba: stadion.uz

Киритилди: 05:45 08.07.2019. Ўқилди: 484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!