Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин

Жаҳон чемпионати бошланишига бор-йўғи 70 кун қолди. Бўлажак мундиалда Аргентина терма жамоаси амалдаги чемпион сифатида ўз унвонини ҳимоя қилади.

El Chiringuito кўрсатувида Лионель Мессининг Жаҳон чемпионатидаги иштироки сўроқ остида эканлиги ҳақида маълумот берилди. Аргентинада Мессининг мундиалга бориши кафолатланмаган деган фикрлар пайдо бўлмоқда.

Аввалроқ матбуотда Месси фақат жисмоний жиҳатдан 100 фоиз тайёр бўлган тақдирдагина Жаҳон чемпионатида қатнашиши ҳақида ёзилган эди.

2026 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Аргентина терма жамоаси Жазоир, Австрия ва Иорданияга қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси клуб даражасида АҚШнинг «Интер Майами» жамоасида тўп суради.

Киритилди: 23:20 02.04.2026. Ўқилди: 1280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар