Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

“Мерседес- Бенц”даги 804 миллион сўмлик қинғирлик

“Мерседес- Бенц”даги 804 миллион сўмлик қинғирлик

Товар моддий бойликларнинг божхона чегаралари орқали амалдаги қонунчилик талаблари асосида белгиланган миқдор ва сифат даражасида олиб ўтилиши божхоначилар томонидан қатъий назоратга олинган.

Қонунчилик талабларига зид келувчи товарларнинг ноқонуний ҳаракатига эса ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро А.У бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси хабар берди.

Натижада, ушбу автотранспортда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, сифати кафолатланмаган, дастлабки сўровга кўра қиймати 804 миллион сўмга тенг бўлган  ҳар хил турдаги хўжалик моллари, маиший техника, кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари мавжудлиги аниқланди.

Энг ачинарлиси эса, олиб киришга уринилган қандолат маҳсулотлари компонентларининг яроқлилик муддати анча йиллар олдин тугаб бўлган. Божхона тўловларидан қочиб, давлатимиз бюджетига келтирмоқчи бўлган зарари бир томон бўлса, сифати кафолатланмаган, яроқлилик муддати тугаб бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг олиб кирилиши юртдошларимиз соғлиғи учун катта хавф туғдириши мумкин эди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

 

Киритилди: 17:47 01.12.2020. Ўқилди: 2468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!