Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Мерц “ёлғончи канцлер” сифатида тарихда қолиши мумкин — Вагенкнехт

Мерц “ёлғончи канцлер” сифатида тарихда қолиши мумкин — Вагенкнехт

BSW партияси етакчиси Сара Вагенкнехт Германия канцлери Фридрих Мерцни янги бюджет сиёсати учун кескин танқид қилди.

Унинг фикрича, Мерц тарихда Германияни таназзулга олиб келган “ёлғончи канцлер” сифатида қолиши мумкин. Вагенкнехт 2027 йилги бюджетни мамлакат келажагига жиддий зарба деб баҳолади.

Сиёсатчининг таъкидлашича, ҳужжатда ҳарбий харажатларни кескин ошириш ва қарз миқдорини 200 миллиард еврога кўпайтириш кўзда тутилган.

У шунингдек, сайловлар олдидан Мерц янги қарзларсиз муаммоларни ҳал қилишга ваъда берганини эслатиб, амалда бу ваъдалар бажарилмаганини қайд этди.

Киритилди: 20:42 29.04.2026. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!