Германия канцлери Фридрих Мерц Исроилни Ғарбий Соҳилни аннексия қилиш йўлидаги ҳар қандай қадамлардан, жумладан у ерда аҳоли пунктлари қуришдан воз кечишга чақирди.
Мецнинг Иорданияга ташрифи чоғида айтган сўзларидан Германия ҳукумати матбуот хизмати иқтибос келтирмоқда.
"Биз Фаластин давлатчилигига йўлни очиқ тутишимиз керак. Шунинг учун Ғарбий Соҳилда аннексия томон ҳеч қандай қадам бўлиши мумкин эмас - на расмий, на сиёсий, на қурилиш, на фактик ва на минтақани аннексия қилишдек бошқа чоралар", - деди Мерц.
Канцлер Яқин Шарқ муаммосини икки давлат - Исроил ва Фаластин яратиш орқали ҳал қилишга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.