Бугун 7 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Мерц Эрондан қочқинлар оқими бўлишини истамаслигини айтди

Мерц Эрондан қочқинлар оқими бўлишини истамаслигини айтди

Германия канцлери Фридрих Мерц 6 март куни Мюнхендаги ҳунармандчилик кўргазмасига ташрифи чоғида Эрондан Европага назоратсиз қочқинлар оқимининг олдини олиш зарурлигини билдирди.

Унинг таъкидлашича, бундай оқим юзага келмаслиги учун Эронда жамоат тартиби сақланиши ва мамлакат аҳолиси асосий хизматлардан фойдалана олиши керак.

Мерц қочқинлар оқими қай даражада бўлиши мумкинлигини ҳозирча баҳолаш қийинлигини айтди. Бироқ у Европада яна Сурия уруши даврида кузатилган вазият такрорланишини истамаслигини таъкидлади.

Маълумки, Суриядаги узоқ йиллик фуқаролик уруши давомида миллионлаб одамлар мамлакатни тарк этган. Уларнинг катта қисми Европа давлатларига, жумладан Германияга қочиб ўтган.

Киритилди: 23:10 06.03.2026. Ўқилди: 1067 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!