Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Менинг ўрнимга бошқаси тортади!

Менинг ўрнимга бошқаси тортади!

1883 йил ўтказилган арқон тортиш тажрибаси қизиқарли натижа бериши керак эди. Арқонни тортувчилар қанчалик кўпайса, ҳар бир тортувчи  сарф этаётган қувват ҳам камаяр ва 8 кишида юзда 50 фоизга тушар эди. Француз агрономи Макс Рингелман узоқ вақтлардан бери ҳаммага маълум бўлган ҳақиқатни илмий жиҳатдан асослади: инсон – танбал.  Хусусан, сезилмаслигини билгани заҳоти ялқовлик қилади.

Рингелман йигирма талабанинг ҳар бирига ва гуруҳлар ҳолида беш метр узунликдаги арқонни тортишларини айтади, арқоннинг бошқа тарафига эса динамометрга (қувватўлчагич) ўрнатади. Бу асбоб тажриба учун ажратилганлар сарфлаган кучни кўрсатар эди. Ипнинг учидан икки киши тортганида улар сарфлаган ўртача қувват бир киши сарфлаганининг 93 фоизига тенг эди. Уч кишида бу кўрсаткич 85 фоизга, тўрт кишида 77 га тушарди. Бу танбаллик халқаси шу шаклда саккиз кишилик гуруҳга ҳар киши ўз кучининг фақат ярмини сарфлагунга қадар давом этар эди. Психологлар бу ҳодисани “Рингелман таърифи” деб атайдилар.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади

Киритилди: 08:00 20.11.2019. Ўқилди: 2712 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!