Германия канцлери Фридрих Мерц Мешеде шаҳрида фуқаролар билан мулоқот чоғида Европа Иттифоқи, Евроҳудуд, NATO ва ҳарбий мажбуриятларга қарши чиқаётган ўнг популистик “Германия учун муқобил” партияси "Германияни сўнгги саксон йил давомида буюк ва кучли қилган барча нарсани шубҳа остига қўяётгани"ни таъкидлади.
"Бу Германия учун муқобил эмас, бу бошқача Германия учун партия", – деди Мерц.
Шу билан бирга, канцлер ушбу партияни суд орқали тақиқлашга қарши чиқди. Бунинг ўрнига, Мерц немис сайловчиларига "кейинги сайловларда бу партияга овоз бериш ҳақида ўйламасликлари учун яхши таклиф" бериш зарурлигини айтди.