Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мелони Форс кўрфазига сафар қилди: Европа энергия ва хавфсизлик ўртасида танлов қилмоқда

Мелони Форс кўрфазига сафар қилди: Европа энергия ва хавфсизлик ўртасида танлов қилмоқда

Италия бош вазири Жоржа Мелони Яқин Шарқдаги кескин вазият фонида Форс кўрфази мамлакатларига сафар қилди. У Саудия Арабистони, Қатар ва БААни ўз ичига олган ушбу ташриф билан Европа Иттифоқи ва НАТО давлатлари орасида минтақада бўлган илк лидерга айланди.

Бу сафар АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётлари давом этаётган, минтақада ракета ҳужумлари кузатилаётган бир пайтда амалга оширилди.

Мелонининг сафар режаси хавфсизлик сабабли охирги пайтгача махфий сақланган. Италия ОАВларига кўра, мамлакат махсус хизматлари уни бундай сафардан қайтаришга ҳаракат қилган. Шунга қарамасдан, у Саудия Арабистонида шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан ҳамда Қатарда амир Тамим бин Ҳамад Ол Таний билан учрашувлар ўтказди.

Қувайтга ташриф режаси эса хавфсизлик сабаб бекор қилинган.

Расмийларга кўра, Мелони сафардан Форс кўрфази давлатлари билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда стратегик ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилган.

Бироқ таҳлилчиларга кўра, асосий омил — энергетика хавфсизлиги бўлиб, Форс кўрфази нефть ва газнинг йирик манбаи, глобал нархларга таъсир қилувчи асосий ҳудуд ҳисобланади.

Жумладан, Мелони ва Қатар амири Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш зарурияти ҳақида тўхталган. Мелони Қатарда, шунингдек, Эрон ҳужумларидан жабрланган энергетика объектларини тиклашда ёрдам беришга ваъда қилган.

Киритилди: 20:31 04.04.2026. Ўқилди: 507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!