Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Мексикада оммавий қирғин содир бўлди

Мексикада оммавий қирғин содир бўлди

 

 

Мексиканинг Халиско штатида юз берган қуролли ҳужум оқибатида 11 киши ҳалок бўлди ва икки киши жароҳат олди, вилоят прокуратураси тергов бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда «Milenio» газетаси хабар берди.

«Эмилиано Сапата кўчаси йўлакчасида ўқотар қуролдан яраланган 10 кишининг мурдаси топилди. Бундан ташқари, бинода ҳам бир йигитнинг жасади чиққан, афтидан, у вояга етмаган, у ҳам ўқотар қурол етказган жароҳатдан вафот этган», — дейилади Халиско штати прокуратураси сайтидаги баёнотда.

Маҳкама маълумотларига кўра, яна икки киши — аёл билан бола ўқотар қуролдан жароҳат олган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Штат прокуратураси қирғин бўйича тергов ҳаракатларини бошлаб юборди.

ОAВ маълумотларига кўра, учта автомашинада қуролланган бир гуруҳ одамлар йўл четида спиртли ичимликлар истеъмол қилиб олган одамларга қарата ўт очишган, шундан кейин улар ҳужум жойидан қочиб кетишган. Ҳодиса содир бўлган ҳудудда вертолётлар иштирокида ҳарбийлар операция олиб бормоқда.

 

Киритилди: 11:05 28.02.2021. Ўқилди: 3838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!