Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Мексикада деҳқонлар ваъдасини бажармаган ҳокимни жазолашди

A A A
Мексикада деҳқонлар ваъдасини бажармаган ҳокимни жазолашди

Мексика Лас-Маргаритас муниципалитети раҳбари Хорхе Эскандонни деҳқонлар пикап машинасига боғлаб, кўчаларда судраб юришди, деб хабар беради MVS Noticias радиостанцияси.

Хабар қилинишича, муниципалитет аҳолиси маъмурият раҳбарининг фаолиятидан жуда норози бўлган. Радиостанцияга кўра, Эскандон йўл қуришга вада берган, аммо у ваъдасини бажармаган. Хафа бўлган деҳқонлар полиция уларни тўхтатмагунча ҳокимни машинага арқон билан боғлаб, кўчаларда судраб юришди.

Таъкидланишича, шундан кейин полиция ходимлари билан тўқнашувлар бошланган. Тартибсизликлар пайтида 11 киши жароҳатланган, яна 30 га яқин аҳоли ҳибсга олинган. Эскандоннинг ўзи зарур тиббий ёрдамни олди.

 

Киритилди: 10:40 11.10.2019. Ўқилди: 1981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда