Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор коронавирусга чалинди. Бу ҳақда у ўзининг твиттерида маълум қилди.
“Афсуски, коронавирусга чалиндим. Симптомлар енгил, аллақачон тикланяпман. Олдинга ҳаракатланишда давом этамиз”, деб ёзди Обрадор.
Лопес Обрадор эрталабки матбуот анжуманларида унинг ўрнини ташқи ишлар вазири Ольга Санчес Кордеро эгаллашини қўшимча қилди.
Aввалроқ, Лопес Обрадор AҚШ президенти Жо Байден маъмуриятига ҳозирда AҚШда ишлаётган мексикалик муҳожирларни қонунийлаштиришни таклиф қилганди. "Биз ушбу буюк миллат ривожига ҳисса қўшган ҳолда кўп йиллар давомида ишлаган ватандошларимизни қонунийлаштиришни таклиф қиламиз", деганди у.