Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Мексика президенти Эрон терма жамоаси ўйинларини қабул қилишга тайёрлигини билдирди

Мексика президенти Эрон терма жамоаси ўйинларини қабул қилишга тайёрлигини билдирди

Мексика президенти Клаудия Шейнбаум мамлакат 2026 йилги жаҳон чемпионати доирасида Эрон терма жамоаси ўйинларини қабул қилишга тайёр эканини айтди. Аввалроқ Эрон футбол федерацияси раҳбари Меҳди Тож Эрон миллий жамоаси ўйинларини Америка Қўшма Штатларидан Мексикага кўчириш бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган эди.

— Эрон терма жамоаси ўйинларини жаҳон чемпионатида Мексикада ўтказиш учун шароит борми? Эрон бу масалага қизиқиш билдирган.
— Улар буни ФИФА билан муҳокама қилмоқда, чунки дастлаб бу ўйинлар турнир доирасида Америка Қўшма Штатларида ўтказилиши режалаштирилган эди.

«Ҳозирча бу масала кўриб чиқилмоқда ва белгиланган вақтда сизларга маълум қиламиз. Мексиканинг дунёнинг барча давлатлари билан муносабатлари бор. ФИФА қандай қарор қабул қилишини кўрамиз ва шундан кейин ахборот берамиз», — деди Шейнбаум.

— Демак, Мексика учун Эрон терма жамоаси ўйинларини қабул қилишда муаммо йўқми? Масала фақат логистикадами?
— Ҳа, — дея Шейнбаумнинг сўзларини келтиради El Universal нашри.

Эрон терма жамоаси Осиё саралаш босқичидан ўтиб, G гуруҳидан жой олган. У ерда улар Бельгия, Миср ва Янги Зеландия терма жамоалари билан ўйнайди.

Жадвалга кўра, Эрон Лос-Анжелес шаҳрида Янги Зеландия ва Бельгияга қарши, кейин эса Сиэтл шаҳрида Мисрга қарши майдонга тушиши керак.

Киритилди: 23:38 17.03.2026. Ўқилди: 240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!