Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида етарли захира маблағларни шакллантирмаган хусусий бандлик агентликлари фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 августдаги «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонунига асосан, Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун хусусий бандлик агентликлари захира қилинадиган сумма сарфланган тақдирда маблағларнинг ўрнини тўлдириш, шунингдек, лицензия тугатилган ёки бекор қилинган тақдирда маблағни қайтариш шартлари билан базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари миқдоридаги маблағларни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўйилиши белгиланган.
Юқоридаги қонун талабини бажармаган қуйидаги хусусий бандлик агентликлари фаолиятлари 2020 йилнинг 3 декабрига қадар вақтинча тўхтатиб қўйилди: