Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Меҳнат мигрантларини Россияга олиб киришнинг махсус механизми яратилди

Меҳнат мигрантларини Россияга олиб киришнинг махсус механизми яратилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Россия Федерациясидаги қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан фуқароларни жалб қурилишнинг «қўлда бошқариш режимида» ишлайдиган механизми жорий этилмоқда. Бу ҳақда Россия қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ирек Файзуллин маълум қилган.

Янги механизмга кўра, эндиликда Россиянинг қурилиш компаниялари вакиллари ёки вилоятлар раҳбарияти маълум бир объект учун мигрантларни чақириш юзасидан Қурилиш вазирлигига мурожаат қилиши мумкин. Мурожаат уч ҳафда давомида комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Чегаралар очилгандан кейин эса Россияга хорижий ишчиларни киритишнинг янги механизми яратилади.

Киритилди: 18:13 24.01.2021. Ўқилди: 3739 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!