Бугун 27 сентябрь, 2020 йил, якшанба

O'ZB

Меҳнат мигрантларига микроқарзлар берилади

Меҳнат мигрантларига микроқарзлар берилади

“Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4829-сон, 15.09.2020 й.) қабул қилинди.

✅ Қарорга мувофиқ, хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий этилади. 

📋 Хорижда ишлашга кетишдан олдин Ўзбекистон фуқароларини касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш амалиётини самарали йўлга қўйиш, уларга касбий малакани тасдиқловчи халқаро тан олинадиган сертификатларни бериш тизимини жорий қилиш мазкур тизимнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

🔰 Қарорга кўра:
👉 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиалларига умумий раҳбарлик қилади;
👉 Ҳудудий филиал раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёрдамчиси ҳисобланади;
👉 Ҳудудий филиаллар хорижий иш берувчилар билан келишувлар тузади ҳамда хорижга фуқароларни ишга юборади.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январга қадар қуйидагилар ташкил этилади:
👉 Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Япон тили ва касбий малака” тест маркази;
👉 Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида пайвандчилар мактаби;
👉 Гулистон шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида ишчилар тайёрлаш ўқув маркази;
👉 Наманган вилоятидаги профессионал таълим муассасаларида давлат хусусий шериклик асосида “IT School” ўқув марказлари, чет тилларига ўқитиш ва хизмат соҳаси бўйича касбларга тайёрлаш ўқув марказлари.

✅ Шунингдек, 2021 йил 1 январдан:
👉 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими”га киритилган кам таъминланган оила аъзоси ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда уларга микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади;
👉 микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 млн сўмгача миқдорда 1 йил муддатга берилади;
👉 микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.
 

Киритилди: 10:54 16.09.2020. Ўқилди: 1155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!