Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Медведевнинг ҳам маоши оширилди

Медведевнинг ҳам  маоши оширилди

Россия президенти Владимир Путин шу йил 1 октябрдан президент ва бош вазирга тўланадиган маошни 4,3 фоизга ошириш тўғрисида фармонни имзолади, деб хабар қилди РИА Новости.  

Фармон билан Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларни бошқариш вазирлари, Тергов қўмитаси раҳбари, Бош прокурор, ФҚХ директори, Миллий гвардия бошлиғи, Ташқи разведка хизмати директори, ФҚХ директори, давлат фельегерлик хизмати директори, Хавфсизлик Кенгаши котиби, Ҳукумат раисининг биринчи ўринбосари, Марказий сайлов комиссия раиси ва унинг ўринбосарлари, инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг иш ҳақи миқдори оширилди.

Ҳужжатга асосан ҳукуматга ушбу ҳаракатларни молиялаштиришни таъминлаш ҳақида топшириқ берилди.

Россия етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, маош режали индексация қилинди.



 

Киритилди: 06:16 09.10.2019. Ўқилди: 1318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!