Агар Ғарб иттифоқчилари Украинани ядро қуроли билан таъминласа, Россия Украинага қарши ядровий зарба беришга мажбур бўлади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
Унинг фикрича, Киевга Ғарб қуролларининг ортиб бораётгани Украина Қуролли кучларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, танклари ва самолётларидан сўнг улар ҳам ядро қуролини олишлари мумкинлигидан далолат беради.
“Аммо кейин бу ядровий зарядли ракета уларга етиб келишини англатади. Урушнинг қайтарилмас қонунлари мавжуд. Агар гап ядровий қуролга келса, олдиндан зарба бериш керак бўлади”, - деди у.