Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

МДҲга раислик Ўзбекистонга ўтди

МДҲга раислик Ўзбекистонга ўтди

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик Ўзбекистонга ўтди. Ташкилотнинг навбатдаги саммити 2027 йил октябрь ойида Бухоро шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.

"Айтиб ўтилганидек, биз бугун келаси йилнинг 1 январидан бошлаб МДҲга раислик қилиш эстафетаси Ўзбекистонга ўтиши тўғрисида қарор қабул қиламиз. Шунинг учун Шавкат Миромонович Мирзиёевга ушбу муҳим миссияда муваффақиятлар тиламоқчиман ва сизни ишонтириб айтмоқчиманки, ҳурматли Шавкат Миромонович, ўзбекистонлик дўстларимиз Россия томонидан керак бўладиган барча кўмак ва ёрдамга таянишлари мумкин." - деди Россия президенти Владимир Путин.

Киритилди: 16:55 09.10.2026. Ўқилди: 965 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!