Мадриднинг «Реал» жамоаси юлдуз ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания чемпионати доирасида «Реал Сосьедад»га қарши ўйинда учта гол ургач, ижтимоий тармоқларда унга танқид йўллаганларга жавоб қайтарди.
«Ким норози эди? Бу — хет-трик», — деб ёзди француз ҳужумчиси ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуринью бошқарувидаги мадридликлар ўз майдонида «Реал Сосьедад»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 4:1. Учрашувда «Реал»нинг тўрт голидан учтасини Килиан Мбаппе урди.
Ўтган мавсумда Мбаппе Испания чемпионатида «қироллик клуби» таркибида 31 та ўйин ўтказган. У 25 та гол уриб, 5 та голли узатма амалга оширган. Шунинг ўзига қарамай, мавсум якунида «Реал» бирор соврин қўлга кирита олмаган эди.