Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Мбаппе «Манчестер Сити» ҳимоячисидан қандай ўч олганини айтиб берди

Мбаппе «Манчестер Сити» ҳимоячисидан қандай ўч олганини айтиб берди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўтган йилги Чемпионлар лигаси доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечган баҳсдаги машҳур гол нишонлаши ҳақида гапириб берди.

Франциялик юлдуз «шаҳарликлар» дарвозасини ишғол қилгач, ҳимоячи Йошко Гвардиолнинг кўзларига қараб голни нишонлаган эди. Форварднинг сўзларига кўра, бу билан у хорватиялик футболчидан ўч олган.

«Ҳаммаси биринчи ўйинда бошланган эди. Ўшанда у тўпни мендан олиб қўйиб, қарши ҳужумни тўхтатган ва тўғри қаршимда «Ҳа!» деб бақириб, буни нишонлаган эди. Мен бундай нарсаларни эсдан чиқармайман», — дея Мбаппенинг ўша воқеа ҳақидаги хотираларини келтиради Madrid Xtra.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилдаги «Реал» ва «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги «қаймоқранглилар»нинг умумий 6:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Жорий мавсумда ҳам жамоалар яна тўқнаш келишди ва унда ҳам мадридликлар зафар қучишди — 5:1.

Киритилди: Бугун 13:55. Ўқилди: 395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!