Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мбаппе футбол тарихида ҳеч ким эриша олмаган ЖЧ рекордини ўрнатди

Мбаппе футбол тарихида ҳеч ким эриша олмаган ЖЧ рекордини ўрнатди

Франция терма жамоаси сардори Килиан Мбаппе ЖЧ-2026 нимчорак финалида Парагвай дарвозасини ишғол қилиб, жаҳон чемпионатлари тарихида ҳеч бир футболчига насиб этмаган статистик рекордни ўрнатди.

ESPN маълумотига кўра, Мбаппе 3 та Мундиалнинг плей-офф босқичида камида учтадан гол урган тарихдаги ягона футболчига айланди.

Хусусан, француз ҳужумчиси 2018 йил Россияда ўтган жаҳон чемпионати плей-оффида 3 та, 2022 йил Қатардаги мундиалда 5 та гол урган бўлса, ЖЧ-2026нинг ҳозирги мусобақасида эса икки ўйиндаёқ 3 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Франция терма жамоаси Марокаш миллий жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 08:51 05.07.2026. Ўқилди: 2634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!