Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Маймунлар CОVID-19 бор деб гумон қилинганларнинг қон намуналарини ўғирлаб кетишди

Маймунлар CОVID-19 бор деб гумон қилинганларнинг қон намуналарини ўғирлаб кетишди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бир нечта маймунлар лаборатория мутахассисига ҳужум қилиб, унинг қўлидаги CОVID-19 бор деб гумон қилинган 3 беморнинг қон намуналарини ўғирлаб қочиб кетишди, деб хабар беради India Today.

Ҳодиса бугун Уттар-Прадеш штатидаги Меерут тиббиёт коллежи ҳудудида юз берган. Эндиликда шифокорлар агар намуналарда коронавирус бўлса, маймунларнинг уни юқтириб олишларидан қўрқишмоқда.

Штат полицияси маймунларнинг қон намуналарини ўғирлаганлигини ва ўрмон бўлимига хабар берилгандан кейин ҳам маймунлар қўлга олинмаганлигини тасдиқлади.

Ҳокимият ҳодиса юзасидан тергов бошлади.

Киритилди: 21:36 29.05.2020. Ўқилди: 2305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!