Конго Демократик Республикасида маймунчечак касаллигини келтириб чиқарувчи мпох вирусига қарши биринчи эмлаш кампанияси бошланди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) ушбу мамлакатдаги ваколатхонаси ўзининг Х саҳифасида хабар берди .
«Конго ДР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ҳамкорлари, шу жумладан Конго ДРдаги ЖССТ кўмагида Шимолий Киву провинциясининг Гома шаҳрида мпох вирусига қарши биринчи эмлашни бошлайди. », дейилади баёнотда.
Уларнинг эслатишича, жорий йилда мамлакатда ушбу вирус билан касалланган 30 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган.