Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Майк Тайсон ва Рой Жонс жанг санаси ўзгарди. Таклиф кимдан чиқди?

Майк Тайсон ва Рой Жонс жанг санаси ўзгарди. Таклиф кимдан чиқди?

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпионлари америкалик Майк Тайсон билан кичик Рой Жонс ўртасидаги беллашув 28 ноябрга белгиланди, деб ёзади The Ring журнали.

Аввал ESPN телеканали мазкур жангни 12 сентябрда бўлиб ўтади, деб эълон қилганди. The Ring журналининг хабарига кўра, жанг Тайсон жамоаси ташаббуси билан орқага сурилган. Бундан кўзланган мақсад беллашувни ўтказишдан олинадиган даромадни ошириш. Яқинда томонлар учрашиб олган ва Жонс ҳам ушбу таклифни маъқуллаган.

Жанг кўргазмали бўлади, боксчилар саккиз раунд жанг қилади. Мусобақа Карсонда (Калифорния штати) бўлиб ўтади.

Тайсон ҳозир 54 ёшда, у жами 58 та жанг ўтказган, 50 марта ғалабага эришган (44 таси нокаут билан).

Киритилди: 15:03 13.08.2020. Ўқилди: 2863 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!