Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Майк Пенс: “Туркия Трампнинг сабрини синамасин”

A A A
Майк Пенс: “Туркия Трампнинг сабрини синамасин”

Аввалроқ, Туркия мухолифати томонидан “ФЕТО” террорчилик ташкилоти раҳбари Фатхулла Гулен эвазига жосусликда айбланаётган АҚШ фуқароси роҳиб Эндрю Брансонни топшириш таклифи берилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Шундан сўнг, бугун, 16 август куни АҚШ президенти ўринбосари Майк Пенс “роҳиб айбсиз, уни зудлик билан озод қилиш керак, Туркия Трампнинг сабрини синамасин”, деб огоҳлантирган. Бу ҳақда президент ўринбосари ўзининг “Twitter” даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Маълумот ўрнида, роҳиб Эндрю Брансон билан боғлиқ можарога ечим топилмаганлиги оқибатида АҚШ Туркияга нисбатан иқтисодий санкция жорий қилган эди. Ўз навбатида расмий Анқара ҳам АҚШ электроника товарларига бойкот эълон қилган. Ҳозирда ҳар икки давлат ўртасидаги муносабатлар таранг аҳволга келган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркиядаги молиявий аҳвол ҳамда турк лирасининг қадри тикланаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Manba: qalampir.uz

Киритилди: 11:56 16.08.2018. Ўқилди: 1451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар