Собиқ вице-президент Майк Пенс президентликка ўз номзодини рўйхатдан ўтказди.
Дональд Трамп даврида АҚШ вице-президенти бўлиб ишлаган Майк Пенс Федерал сайлов комиссиясига 2024-йилги сайловларда президентликка номзод бўлиши ҳақида билдиришнома топширди.
У Республикачилар партиясидан номзод бўлиш учун яна бир қанча номзодлар, жумладан Трампнинг ўзи, шунингдек, Флорида губернатори Рон ДеСантис билан тўқнаш келади.
Унда эса унчалик имконият йўқ: FiveThirtyEight сўрови агрегаторига кўра, айни дамда Трамп республикачиларнинг праймеризларида сайловчилар орасида, албатта, етакчилик қилмоқда. Пенс ундан ҳам, ДеСантисдан ҳам анча орқада.
Пенс чоршанба куни ўз номзодини оммага эълон қилиши кутилмоқда.