9 октябрь куни Майамида бўлиб ўтадиган учрашувда Украина делегацияси таркибидан Владимир Зеленский офиси раҳбари Кирилл Буданов, Украина Ташқи разведка хизмати раҳбари Рустем Умеров ҳамда Олий Рададаги «Халқ хизматкори» фракцияси раҳбари Давид Арахамия ўрин олади.
Бу ҳақда Axios нашри журналисти Барак Равид ўз манбаларига таяниб хабар берди.
«Украина томонидан Кирилл Буданов, Рустем Умеров ва Давид Арахамия иштирок этади», — деб ёзди у X ижтимоий тармоғида.
Шунингдек, журналистнинг маълум қилишича, АҚШ учрашувга Буюк Британия, Франция ва Германиянинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиларини, шунингдек, НАТО ва Европа Иттифоқи вакилларини ҳам таклиф қилган.