Махсус ҳарбий операция режадагидек ривожланмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин журналист Павел Зарубинга “Москва. Кремль. Путин” дастури учун берган интервьюсида айтди.
“Динамика ижобий. Ҳамма нарса Мудофаа вазирлиги ва Бош штабнинг режаси доирасида ривожланмоқда. Умид қиламанки, жангчиларимиз ўзларининг жанговар фаолияти натижалари билан бизни бир неча бор хурсанд қилишади”, - деди у.