Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Махфий парвоз: Туркманистон самолёти Германияда. Мақсад — немис шифокорлари. Сабаби номаълум

Махфий парвоз: Туркманистон самолёти Германияда. Мақсад — немис шифокорлари. Сабаби номаълум

Бугун маҳаллий вақт билан соат 12:30да Туркманистон ҳаво йўлларининг "Боинг-737" самолёти Мюнхенга қўнди. Германиядаги манбанинг turkmen.news'га айтишича, у бир ярим соат ичида (соат 14:00да) Туркманистонга учиб кетиши керак эди, аммо Европа вақти билан соат 15:50да ҳам учмади.

Самолёт Мюнхенга бўш келди. Aшхабодга қайтиш рейсида у олти нафар немис шифокорини етказиб беради. Шифокорларнинг Туркманистонга нима сабабдан бораётгани номаълум. Расмий ОAВ самолёт Мюнхенга парвоз қилгани ҳақида хабар бермади.

Шунингдек, turkmen.news сайтида шифокорлар Германияга 10 январь куни қайтиб келишлари ҳақида хабар берилди. Улар Мюнхенга етказиб қўйилганидан сўнг  Туркманистон самолёти Лондон аэропортига жўнаб кетади. Бундан мақсад ҳам аниқ эмас.

Сўнгги олти ой ичида бу мюнхенлик шифокорларнинг Туркманистонга учинчи ташрифи. Улар биринчи марта 27 августда келишганди. Ушбу ташриф худди ҳозирги каби расмий равишда эълон қилинмади. Шифокорлардан ташқари, самолёт бортида бир нечта қутилар, шунингдек, вирусларни ўрганиш технологиялари ишлаб чиқарувчиси, шу жумладан CОVID-19 ишлаб чиқарувчи Aмериканинг Промега компаниясининг логотипи туширилган қутилар бор эди.

Иккинчи ташриф 26 ноябрь куни бўлиб ўтди. Бу сафар немис шифокорларининг келиши ҳақида расмий ОAВ хабар берди. Президент Гурбангули Бердимуҳамедов 2006 йилда вафотидан олдин биринчи Президент Сапармурат Ниёзовни текширган профессор Клаус Паркхофер билан шахсий учрашув ўтказди. Яна бир нечта немис шифокорлари Туркманистон Давлат тиббиёт университетининг фахрий профессори унвонларига сазовор бўлишди.

Киритилди: 18:24 08.01.2021. Ўқилди: 8363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!