Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Маврикийда кемадаги 4 минг тонна нефть океанга оқиб кетди. Бу давлат учун экологик фалокат

Маврикийда кемадаги 4 минг тонна нефть океанга оқиб кетди. Бу давлат учун экологик фалокат

Маврикий ҳукумати орол қирғоқларига ёйилган нефть туфайли фавқулодда экологик вазият эълон қилган. Ёнилғи қуруқ юк ташлайдиган MV Wakashio кемасидан сизиб чиққан. Жамоа дарҳол эвакуация қилинган.

Сувга тонналаб нефть маҳсулоти оққан. Асосий даромади туризмдан бўлган аҳоли учун бу ҳақиқий фожиа. Кўплаб сайёҳлар айни масканга ўзига хос табиати ва коралл рифлари туфайли ташриф буюради. Экологлар минглаб ҳайвонларнинг нобуд бўлиши, туризмга берилган зарба эса орол иқтисодиёти учун жиддий синов бўлишидан огоҳлантирди. Маврикий ҳукумати бундай вазиятларда қандай йўл тутишни билмасликларини тан олиб Францияга мурожаат қилган. Расмий Париж бу борада ёрдам қўлини чўзади.

MV Wakashio кемаси Япония компаниясига тегишли бўлса-да, Панама байроғи остида ҳаракатланган. Кемада 4 минг тоннага яқин ёнилғи бўлган.

Киритилди: 09:05 13.08.2020. Ўқилди: 2647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!