Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Матбуот Трампга бойкот эълон қилди

Матбуот Трампга бойкот эълон қилди


АҚШнинг йирик телеканаллари, жумладан Fox News, ABC News, CBS News, CNN ва NBC News, президент иштирокидаги тадбирларни ёритишни вақтинча тўхтатишини маълум қилди.

Бу қарор Оқ уйнинг бир нечта оммавий ахборот воситаларига президент билан ишлаш имконини беришдан бош тортишига қарши норозилик сифатида қабул қилинди.

Аввалроқ Трамп CNN, MS NOW ва Politico телеканаллари ва нашрларининг Оқ уйда ишлашини тақиқлагани хабар қилинган эди. Бунга унинг ёрдамчиси Натали Харп унга танқидий материаллар ва телекўрсатувлардан тайёрланган жамланмани кўрсатгани сабаб бўлгани айтилган.

Киритилди: 07:00 22.09.2026. Ўқилди: 1231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар