Бу ҳақда Озарбkйжон президенти матбуот хизмати хабар берди.
"Пизишкиён Алиевга Озарбойжондаги Эрон элчихонасига ташриф буюриб, Эроннинг олий раҳбари Али Хоминаий ҳамда тинч аҳоли вакилларининг ҳалок бўлиши муносабати билан билдирилган ҳамдардлик учун миннатдорлик изҳор қилди. Қолаверса, Алиевнинг Эронга гуманитар ёрдам кўрсатиш ниятини ҳам юқори баҳоланди.
Шунингдек, телефон суҳбатида президент Илҳом Алиев Эронда юз берган сўнгги воқеалар оқибатида кўплаб тинч аҳолининг ҳалок бўлгани муносабати билан яна бир бор ҳамдардлик билдирди", дейилади Озарбойжон президенти матбуот хизмати хабарила.