АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп уч ой олдин сайловолди ташвиқоти чоғида суиқасдга учраган Пенсилвания штати Бутлер шаҳрига қайтиб келди. Трамп митингни охиригача кўриш ниятида эканини айтди. Трампнинг энг нуфузли тарафдори, тадбиркор, дунёдаги энг бой одамлардан бири Илон Маск илк бор сайловчиларга мурожаат қилди.
Бу сафар саҳна ўқ ўтказмайдиган ойна билан ўралган. Трамп ўз нутқини "бу ерда аввал айтганимдек" деган сўзлар билан бошлади, бу унинг тарафдорлари томонидан қизғин кутиб олинди. Собиқ президент суиқасд пайтида ўзининг нажот топиши учун илоҳий иноят ва махфий хизматга ишонган. Унинг сўзларига кўра, "шафқатсиз қотил" унинг овозини ўчирмоқчи бўлган, аммо у буни уддалай олмади.
Маск Трамп тарафдорларини овоз бериш учун рўйхатдан ўтишга чақирди. Унинг айтишича, агар республикачи номзод сайланмаса, 2024 йилги сайлов охиргиси бўлади. "Бу бизнинг авлодимиз ҳаётидаги энг муҳим сайлов, Трамп Америка демократиясини сақлаб қолиш учун ғалаба қозониши керак", деди бизнесмен.
У ўз номзодини қайтариб олган Жо Байденга ҳам тош отди. "Президентларимиздан бири бир зинапояга кўтарила олмайди, иккинчиси эса суиқасдда яраланганидан кейин муштини кўрсатмоқда. Ўт остидаги жасоратдан ортиқроқ жасорат йўқ", - дея қўшимча қилди Маск.