Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск бугун Хитойга ташриф буюрди.
Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.
Агентликнинг таъкидлашича, Тесла бош директорининг «электр автомобиль ишлаб чиқарувчи иккинчи йирик бозор»га ташрифи олдиндан режалаштирилмаган. Маск Хитойнинг юқори мартабали амалдорлари билан учрашиб, мамлакатга тўлиқ автоном автомобиллар учун дастурий таъминот олиб келиш масаласини кўриб чиқмоқчи.
Бундан ташқари, тадбиркор Хитойда тўпланган маълумотларни хорижга ўтказиш учун рухсат олишни кўриб чиқмоқда. Бу автоном ҳайдаш алгоритмларини ўргатиш учун зарур.