Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Маск: "АҚШ бир партияли давлатга айланиши мумкин"

Маск: "АҚШ бир партияли давлатга айланиши мумкин"

Қўшма Штатлар бир партиявий давлатга айланиши ва радикал сўл сиёсатчиларнинг ноқонуний иммиграцияни маъқуллаши туфайли демократияни йўқотиши мумкин.

Тадбиркор Илон Маск ижтимоий тармоқдаги Х саҳифасида шундай фикр билдирди.

"Радикал чап узоқ вақтдан бери кўп сонли ноқонуний (ва баъзи ҳолларда қонуний) муҳожирларни сайловларда ғалаба қозониш ва Американи бир партиявий давлатга айлантириш, ҳақиқий демократияни йўқ қилиш учун ҳийла-найранг ҳукумат дастурларидан фойдаланиб келади. Буни қанча кўп кўрсангиз, солиқ пулларингиз нимага кетаётганидан шунчалик даҳшатга тушасиз ва бу жараён қандай қилиб тўхтатилса, қандай қилиб овоз беришингиз мумкин", деб ёзади.

Маскнинг фикрича, худди шундай вазият Европа, Буюк Британия, Канада, Австралия ва Янги Зеландияда ҳам кузатилмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп президентликка келишидан олдин 25 миллионга яқин одам ноқонуний равишда мамлакатга кирганини бир неча бор таъкидлаган ва иммиграция сиёсатини янада қатъийлаштириш тарафдори бўлган. Инаугурациядан сўнг Америка етакчиси АҚШ-Мексика чегарасида фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. Трамп Америка тарихидаги ҳужжациз муҳожирларни депортация қилиш бўйича энг йирик операцияни ўтказиш ниятида эканлигини маълум қилди. Трампнинг сиёсий рақиблари унинг маъмуриятини муҳожирларга нисбатан ҳаддан ташқари қаттиқ чоралар кўраётганликда айбламоқда.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!