АҚШнинг Техас штатида жойлашган Кловерфил туманидаги масжидга ўт қўйганлар ҳақида муҳим маълумот берганларга 5 минг доллар ваъда қилинмоқда.
“Исо ибн Марям” масжиди эрталаб соат 4:30 да ёқиб юборилган. Шунингдек, имомга тегишли машинанинг тўрт шинаси ҳам тешиб кетилган.
Ёнғин хавфсизлиги департаменти хулосасига кўра, масжиднинг киши қисмига аланга олувчи суюқлик сепилган. Ёнғин натижасида масжиднинг олд томони зарар кўрган.
NBC News ҳодисада ҳеч кимга зарар етмагани ҳақида хабар тарқатди.
Manba: azon.uz