АҚШнинг Мичиган штатида истиқомат қилувчи Келли Мур ҳаракат чоғида машинаси ғалати овоз чиқараётганини сезиб қолади. Капотни очганида у ерда ўнлаб ғуддаларга кўзи тушди. Уларнинг умумий оғирлиги 23 кгни ташкил қилди.
Автомобиль ҳайдовчиси Мур мазкур ғуддалар олмахонлар ёрдамида капотига тушиб қолганини таъкидламоқда.
«Қулай ва иссиққина, овқатлар ғамлаб қўйилган. Бундай иссиқ гўшани яна қаердан топасиз», — дея эътироф этган автомобиль эгаси.
Келли Мурнинг сўзларига кўра, у автомобилни яқинда сотиб олган, бироқ харид пайтида капотда ҳеч нарса йўқ эди.
Юқори ҳарорат туфайли айрим ғуддалар шишиб кетган эди. Шу боис машинасини тозалаш учун эркакка 45 дақиқа керак бўлди.