Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Машҳур юлдуз қотиллик сабаб 28 йилга қамалди

Машҳур юлдуз қотиллик сабаб 28 йилга қамалди

Машҳур америкалик рэпер ва продюсер Шуг Найт тергов билан шартнома имзолади ва қотиллик учун 28 йилга озодликдан маҳрум қилинди, дея хабар берди TMZ.

2015 йил январь ойида рэпер икки кишини машинасида уриб юборган. Улардан бири касалхонада вафот этган. Ўша марҳум Найтнинг дўсти ва “Heavyweight Records” асосчиси Терри Картер эди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Найт низо кучайиб кетганидан кейин эркаклар билан уришган. Унинг сўзларига қараганда, у икки кишини уриб юборишни истамаган. Шунчаки, уни отишларидан қўрқиб, яширинишга уринган экан, холос.

Маълумотларга қараганда, тергов жараёни давомида ҳибсда ўтирганлиги боис қамоқ жазоси уч ярим қисқартирилар экан.

 

Киритилди: 11:52 22.09.2018. Ўқилди: 1864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!