Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Машҳур UFC файтери Коулманнинг уйи ёниб кетди, ўзи эса...

Машҳур UFC файтери Коулманнинг уйи ёниб кетди, ўзи эса...

UFCнинг собиқ “жангчи”си Марк Коулманнинг Фремонтдаги (Огайо штати) уйи ёниб кетди, спортчи эса ота-оасини қутқаргач воқеа жойида ҳушини йўқотди.

Коулман кечаси итининг ҳуришидан уйғонган ва уйи қизил олов ичида қолганини пайқаган. Спортчи ота-онасини уйдан олиб чиқишга муваффақ бўлди, бироқ у итини қутқара олмади.

Sportexpress порталининг хабар беришича, ушбу воқеадан кейин 59 ёшли Коулман вертолётда шифохонага етказилган.

Коулман UFC 10 ва UFC 11 чемпиони, Pride Fighting Championships 2000 Гран-при чемпиони.

Эслатиб ўтамиз, Коулман номи UFC шон-шуҳрат залига киритилган.

Киритилди: 20:34 13.03.2024. Ўқилди: 954 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!