Ўтган йилнинг июль ойида Грузиянинг ўрта вазнда курашувчи боксчиси Автандил Хурцидзе жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб бориши керак эди. У Буюк Британияда WBO йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Билли Жоу Содерсга қарши рингга чиқиши мўлжалланган эди, дея хабар берди “segodnya.ua”.
Бироқ, бу кураш ҳеч қачон ўтказилмайдиганга ўхшайди. Зеро, ушбу тарихий воқеадан бир ой олдин Нью-Йорк полицияси, ФБИ оператив ходимлари ҳамда Ташқи разведка хизмати томонидан Россия мафияси иши бўйича ўтказилган рейд давомида разведка хизмати аъзолари ёлланма қотиллик, мулкни талон-тарож қилиш, ноқонуний қуроллар сотиш, юкларни ўғирлаш, фирибгарлик каби жиноятлар содир этилганликда айблаб боксчини қўлга олганди. Хабарларга қараганда, ушбу иш юзасидан жами 33 киши ҳибсга олинган.
Душанба куни Автандил иши юзасидан суд жараёни бошланди, у ҳибсга олинганидан буён қамоқда сақланаётганди. Агар 39 ёшли боксчининг айбдорлиги исботланса, у 40 йилгача қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.