Мухлислар таниқли актриса Марям Узерлининг ажинларини танқид қилишди. Бу ҳақда 5 июнь, жума куни Туркия оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.
Маълумотга кўра, Марямнинг макияжсиз фотосуратларидан бири интернет фойдаланувчилари орасида жуда кўп фикрларга сабаб бўлган. Баъзи мухлислар Узерлининг юзидаги аниқ кўриниб турган ажинларни танқид қилишган.
"Нима учун ажин кўриниб турган суратларни жойлаштириш керак? Биз яна ёш Марям Узерлини кўрмоқчимиз”,
"Наҳотки Марямдек даромад топадиган актриса терисини парвариш қила олмаса", — каби изоҳлар билдирилди.
Бошқалар эса, аксинча, табиийликни маъқуллашди.