* Марварид ҳеч қандай қайта ишловни талаб этмайдиган яккаю ягона қимматбаҳо тош хисобланади.
* Мазкур қимматбаҳо тошни фаол ишлата бошлаган одамлар хитойликлар бўлишади. Улар таҳминан 42 аср аввал марваридни кенг қўллай бошлаганлар. Дарвоқе, дастлаб у зеби-зийнат сифатида ишлатилмаган, балки пул вазифасини бажарган. Эрамиздан аввал 2206 йилда хитой императори Ю мамлакат ахолисига марварид солиғини жорий этган.
* Афсоналарда айтилишича, Қиролича Семирамида марваридни жуда яхши кўрган ва байрамларда ўзини ҳамда сарой хизматчиларини ёрқин-пушти марвариддан тайёрланган зеби-зийнат билан хурсанд қилган. Клеопатра эса марваридни вино бокалининг ичида эритиб юборишга эришган ва шу винони Марк Антонийнинг кўзи олдида ичган экан. Ҳамма гап баҳсда эди: у ўзи томонидан тайёрланган кечки овқат энг қиммати бўлишини айтган. Ва панд емаган!
* Табиат марвариднинг 8 нафар кўринишини яратган: нотўғри шакл, тугмача, сфера, овал, яримдумалоқ, ноксимон ва думалоқ.
Manba: odam.uz