Бугун 30 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Марсело Роналдунинг етарлича баҳоланмаган фазилатини айтди

Марсело Роналдунинг етарлича баҳоланмаган фазилатини айтди

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Марсело Криштиану Роналдунинг камдан-кам ҳолларда тилга олинадиган фазилатлари ҳақида сўзлаб берди.

Португалиялик ҳужумчи ўзининг сермаҳсуллиги ва профессионаллиги билан машҳур, бироқ бразилиялик ҳимоячининг фикрича, «Ан-Наср» юлдузининг бошқа хусусиятлари ҳам алоҳида эътирофга лойиқ.

«Унинг нақадар ажойиб футболчи эканлиги ҳақида кун бўйи гапиришим мумкин, буни ҳамма кўрган. Аммо мухлислар кўзидан йироқ бўлган жиҳат — бу Криштианунинг ақли ва етакчилик қобилиятидир. Баъзида ўйин олдидан у менга: «Марсело, учрашув бошида бироз орқароқда тур — биз уларни шундоқ ҳам ҳал қиламиз», дерди. Кейин эса Карвахалнинг олдига бориб, унга ҳам кўрсатмалар берарди», — дея Марселонинг сўзларини келтирмоқда Испания ОАВлари.

Криштиану Роналду 2009 йилдан 2018 йилгача «қаймоқранглилар» шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 18:21 13.04.2026. Ўқилди: 905 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!