Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Марокашда Мавлид 20 ноябрда нишонланади

Марокашда Мавлид 20 ноябрда нишонланади

Марокаш қироллигида Мавлиди набавий ҳайити жорий йилнинг 20 ноябрь, сешанба куни нишонланиши маълум қилинди. Бу ҳақда moroccoworldnews нашри хабар берди.

Марокаш Исломий ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Раби ул аввал ойининг биринчи куни 9 ноябрга тўғри келган. Шу сабабли, сунний мусулмонлар кўпчиликни ташкил этувчи Марокашда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд айёмлари куни 20 ноябрда тўғри келгани маълум қилинган.

Сунний мусулмонлар Мавлид кунини Раби ул аввал ойининг 12 кунида нишонлаган бир вақтда шиа мусулмонлари эса Мавлидни шу ойнинг 17 кунида эканини таъкидлайдилар.

Manba: muslim.uz

Киритилди: 07:35 15.11.2018. Ўқилди: 1184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!