Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Марокашда биринчи марта аёл бош вазир бўлди

Марокашда биринчи марта аёл бош вазир бўлди

Марокаш қироли Муҳаммад VI 50 ёшли Фотима ал-Мансурийни ҳукумат раҳбари этиб тайинлади. У қироллик тарихида бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл.

Бу ҳақда Associated Press Қироллик саройидан олинган баёнотга асосланиб хабар берди.

Тайинланишидан олдин Марракеш мэри бўлиб ишлаган Мансурийга янги ҳукумат тузиш вазифаси юклатилди.

Унинг ҳукумати инфляцияга қарши курашиш, иш ҳақини ошириш ва иш ўринларини яратиш бўйича ваъдаларини бажариш билан бирга, 2030 йилги Жаҳон чемпионати билан боғлиқ лойиҳаларга миллиардлаб доллар сармоя киритиши кутилмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, 23 сентябрь куни Марокашда парламентнинг Вакиллар палатаси (қуйи палата) сайловлари бўлиб ўтди. Ҳукмрон коалиция таркибига кирувчи "Ҳақиқийлик ва модернизм" партияси сайловларда ғалаба қозонди. 2011 йилда қабул қилинган Марокаш Конституциясига кўра, қирол парламентда энг кўп ўринни эгаллаган партиядан бош вазирни тайинлайди.

Киритилди: 08:30 30.09.2026. Ўқилди: 1301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар